Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасида очиқ эшиклар куни ўтказилди

05.03.2024 10:28

1 302

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар филиалида коррупцияга қарши кураш мавзусида тадбир ўтказилди.

Фото: Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси

Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан Ўзмиллийбанк Тошкент шаҳар филиалида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди. Бу ҳақда Бош бошқарма Bankers.uzга хабар берди. Тадбирда Марказий банк томонидан жорий қилинган Коррупцияга қарши менежмент тизими талаблари доирасида олиб борилган ишлар бўйича маълумот берилди.

"Коррупцияга қарши менежмент тизимининг жорий этилгани банк фаолиятида хатарлар хавфини камайтиради, манфаатдор томонлар (акциядорлар, ҳамкорлар, мижозлар, инвесторлар, қолаверса, жамоатчилик) олдида ошкоралик ва ишончлиликни таъминлайди, ташкилот ва манфаатдор томонларни коррупциянинг салбий оқибатларидан ҳимоялайди, муассасанинг ушбу йўналишда амалдаги қонунларга мувофиқ ишлаётганини намоён этади", – дейди Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Камолиддин Иногамов.

"Очиқ эшиклар куни" жамоатчилик олдида муассаса фаолияти очиқлиги, хусусан, коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилгани таъкидланди. Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси, Ўзмиллийбанк ҳамда ташриф буюрганлар иштирокидаги "Очиқ эшиклар куни" тадбири савол-жавобларга бой тарзда ўтгани қайд этилди.

Теглар:

#Марказий_банк#коррупция

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган