Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағларини нақдлаштириб олгани аниқланди

Қашқадарёда МЧЖ раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағларини нақдлаштириб олгани аниқланди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда 1,2 млрд сўмлик кредит маблағи нақдлаштириб олингани аниқланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Кўкдала туманида “X.F.” МЧЖ раҳбари Х.Х, иш юритувчиси А.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олишмаган. Бунинг ўрнига ушбу маблағларнинг 1,2 млрд сўмини “U.Q.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олишгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Теглар:
×