Фото: HUMO
"HUMO" миллий тўлов тизими "Union Pay-HUMO" кобейджинг карталарини ишга туширилишини маълум қилди. Бу ҳақда тўлов тизими матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, бугун, 28 февраль куни Хитойнинг Шанхай шаҳрида "UnionPay International" компанияси ижрочи директори Ван Лисин ҳамда Миллий банклараро процессинг маркази (HUMO тўлов тизими) Бош директори Шуҳрат Курбанов икки компания ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Меморандумга кўра, томонлар Ўзбекистонда нақд пулсиз тўловлар бозорини биргаликда ривожлантириш ва Ўзбекистонда "Union Pay-HUMO" кобейджинг картасини ишга туширишга келишиб олишди.
Ушбу қадам Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам кундалик ҳаётда, ҳам хорижий давлатларга, жумладан, Хитойга саёҳат қилишда кенг тўлов имкониятларини тақдим этади.
Ҳозирги пайтда UnionPay'нинг 230 млндан ортиқ карталари 81 мамлакатда эмиссия қилинган. Тизимнинг тўловларни қабул қилиш тармоғи 183 мамлакатда қарийб 67 млн онлайн ва офлайн савдо/ҳизмат кўрсатиш нуқталари ва 1,7 млн банкоматни қамраб олади.
HUMO миллий тўлов тизимининг 23 млндан ортиқ карталари муомалада бўлиб, республика бўйича 200 мингдан ортиқ терминалларда тўловларни амалга ошириш, шунингдек, 12 мингдан ортиқ банкоматлардан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Хасан Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди
Тўққиз ойда банклар орқали нақд пул айланмаси ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган