Банкларда муаммоли кредитлар миқдори 20 трлн сўмдан ошди

Банкларда муаммоли кредитлар миқдори 20 трлн сўмдан ошди

Фоо:lkcentrs.lv

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки ойини тижорат банклари муаммоли кредитлар (NPL) ҳажмини кўпайтириш билан "бошлаган". Ўзбекистон банкларидаги NPL қолдиғи январь ойида қарийб 3,4 трлн сўмга ошиб, унинг жами қолдиғи 20 трлн сўмга етган. Бундан ташқари муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелдаги улуши 4,3 %ни ташкил қилган.

Шунингдек, йил бошида кредитлаш операциялар деярли амалга оширилмаслиги туфайли, банкларнинг кредит портфели 1 январдаги ҳолатга нисбатан 1,8 трлн сўмга камайиб, 469,6 трлн сўмни ташкил қилган. Кредит портфели давлат банкларида 3,7 трлн сўмга камайган бўлса, хусусий банкларда 1,9 трлн сўмга ортган.

Давлат улуши мавжуд бўлган банкларда бошқаларга қараганда муаммоли кредитлар 2 баробар кўпроққа ўсган. Жумладан, NPL ўсишида энг катта ҳиссани ЎзСҚБ (+906 млрд сўм), Бизнесни ривожлантириш банки (+423 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+422 млр сўм) ва Алоқабанк (+272 млрд сўм) қўшган. Хусусий банклар орасидаги NPL'нинг 83 фоизи эса Ипотека-банк (+1 трлн сўм) улушига тўғри келган.

Жадвал: cbu.uz

×