Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтди — фотоҳисобот

Тошкентда "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар бўлиб ўтди — фотоҳисобот

Фото: BS/2

20 февраль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида BS/2 компанияси ташаббуси билан "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистонда илк бор Diebold Nixdorf банкоматлари тақдимоти, банкоматлар хавфсизлиги ва ускуналар парки мониторинги, йўналиш бўйича бошқа тақдимотлар ва тренинглар ўрин олди.

Фото: BS/2

Тадбирда 20 дан ортиқ банклар ҳамда тўлов тизимларидан жами 100 га яқин вакиллар ҳам иштирок этди.

Фото: BS/2

Фото: BS/2

Ушбу семинарнинг долзарблиги банк бизнеси стратегиясининг бир қисми сифатида нақд пул операцияларини автоматлаштиришга бўлган эҳтиёж ортиб бораётгани билан боғлиқ. Айни пайтда нақд пул ечиб олиш хизматлари ва депозит операциялари, масалан, карталарни тўлдириш ва турли хизматлар учун тўловларни амалга оширишга талаб катта. Бу замонавий, ишончли ва кўп функцияли қурилмаларга асосланган банкнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш муҳимлигини билдиради.

Фото: BS/2

Фото: BS/2

Фото: BS/2

Ўзбекистонда илк бор "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" семинарида BS/2 янги DN Series 400V қайта ишловчи банкоматни тақдим этди, сиғими 18 000 банкнотгача. Моделни ўтган йили ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмалари ишлаб чиқарувчиси Diebold Nixdorf тақдим этганди. Энг янги авлод замонавий банкоматлари айланма режимида 4 дан 8 тагача валюта/номиналларни қайта ишлаш имконини беради.

Фото: BS/2

Фото: BS/2

Фото: BS/2

Тадбир доирасида иштирокчилар учун S&G A-Series электрон қулфлари асосидаги банкоматлар учун жисмоний киришни бошқариш тизимини бошқариш бўйича тренинг* ҳам ўтказилди. Компания вакилининг тақдимотда маълум қилишича, бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг учта банки ушбу ечимдан фойдаланмоқда. S&G электрон қулфлари банкоматларни инкассация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш вақтида зарур хавфсизлик даражасини таъминлайди.

×