Агробанк янги — "Agrobank Mobile" номли мобил иловасини ишга туширди

Агробанк янги — "Agrobank Mobile" номли мобил иловасини ишга туширди

Иллюстратив фото: Bankers.uz

Агробанк янги - "Agrobank Mobile" номли янгиланган иловасини ишга туширди. Банк мижозларини янги мобил иловага босқичма-босқич ўтказиш мақсадида ундаги бир неча хизматларни чеклашни бошланган. Хусусан, 20 феврал кунидан эски иловада Р2Р пул ўтказмалари тўхтатилгани маълум қилинди.

Янги илова ўзининг қулай интерфейси билан эскисидан ажралиб туради, шунингдек, янги илова эски версиясига қараганда кўпроқ хизматларни ўз ичига олган.

Жумладан:

  • "Менинг уйим" ва "Менинг автомобилим" хизматлари яратилди. Ушбу хизматлар орқали мижозлар иловага хонадони ва машинасига таалуқли тўловларни сақлаб қўйиши мумкин.
  • Онлайн 24/7 конвертация ва Visa виртуал, шунингдек виртуал HUMO карталари очиш имконияти мавжуд;
  • Мобил илова орқали суғурта хизматларидан фойдаланиш мумкин;
  • QR-код орқали ҳам тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди;
  • Мобил илова фойдаланувчилари учун маслаҳатлар бўлими, тунги ва тизимли мавзулар қўшилди;
  • Банк мижозлари учун мобил илова орқали банк бўлинмаларига онлайн навбат олиш мумкин
  • Фойдаланувчи учун даромад ва харажат календари яратилди;
  • Янги иловада NFC тизими орқали HUMO терминалларида контактсиз тўловларни амалга ошириш имконияти яратилди;
  • Илованинг асосий экранида қўшимча янги карта балансини яшириш, реклама, телефон ва карта рақами орқали тезкор ўтказмалар функциялари қўшилди
  • Мобил илова фойдаланувчиларига қулайлик яратиш мақсадида хизматлар бўлинмаларига ажратилган янги онлайн чат функцияси яратилди.

Шунингдек, янги мобил иловада исталган банкнинг HUMO карталаридан Агробанкнинг HUMO карталарига ўтказмалар бепул.

Янги иловани Play Market ва App Store орқали юклаб олиш мумкин. Эътибор бериш лозим, платформаларда банкнинг янги иловаси "Agrobank Mobile", эски иловаси эса "Agrobank" деб номланади. Бундан ташқари иловаларни интерфейс дизайнидан фарқлаш мумкин. Банк иловада фақатгина мобил интерте орқали рўйхатдан ўтиш мумкинлигини билдирган.

×