Иллюстратив фото: Bankers.uz
Март ойида шанба ва якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар, хусусан банк-молия соҳаси ходимлари 13 кун дам олишади. Шунингдек, 6 кун ишлайдиганлар учун эса 9 кун дам олиш куни бўлади. Бу ҳақда 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонида қайд этилган.
Фармонга кўра, март ойида Ўзбекистонда қуйидаги кунлар ҳафталик иш кунидан қатъий назар дам олиш кунлари этиб белгиланди:
- 8 март – жума (байрам куни);
- 21 март – пайшанба (байрам куни);
- 22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
- 23 март – шанба (қўшимча дам олиш куни).
Шу тариқа Наврўз муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олишади, 8 мартда эса ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар кетма-кет уч кун дам олади.
Ой давомида яна уч марта шанба ва якшанба кунлари борлиги инобатга олинса, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 9 кун дам олади.
Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Тасодифий хабарлар
Халқ банки бош офиси вакант лавозимларга танлов эълон қилди
Ўзагроэкспортбанк сотилди
Туронбанк 11 декабрь куни акциядорлар умумий йиғилишини чақирмоқда