Бизнесни ривожлантириш банки ва KPMG ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда

21.02.2024 13:53

1 433

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Банк KPMG билан ҳамкорликда ўзининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда

Фото: БРБ

Бизнесни ривожлантириш банки ўзининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу бўйича банк ахборот хизмати маълум қилди.

Президент қарорига мувофиқ, 2023 йилнинг кузида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташкил этилди ҳамда банк “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланди. Банк вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида \"Катта тўртлик\" (Big 4) туркумига кирувчи KPMG халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда банк стратегияси устида ишланмоқда.

Фото: БРБ

Ҳозирда KPMG томонидан дастлабки таҳлиллар, хусусан, банкнинг жорий стратегияси, рақобат муҳити ва бошланғич позицияси ўрганилди, хорижий банкларнинг модели ва операцион тузилмаси таҳлил қилинди. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ривожланиш йўллари аниқланмоқда. 20 февраль куни дастлабки стратегик сессия ўтказилди. Унда банкнинг Кузатув Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари ва раҳбар ходимлар иштирок этишди. Тадбирда банкнинг миссия ва қарашларини аниқлашга қаратилган фикрлар, таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.

Фото: БРБ

Хусусан, банкнинг молия бозоридаги ҳозирги эгаллаган ўрни, банкнинг кучли ва заиф томонлари, ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар, бирламчи энг муҳим стратегик масалалар, рақамлаштириш жараёнининг истиқболлари ва таҳдидлари каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

Фото: БРБ

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг Ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ жараёнлар апрель ойида якунланиши режалаштирилган.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки#BRB

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган