Ўзбекистоннинг қатор банклари Contact халқаро пул ўтказмаларини тўхтатаётганини маълум қилди

21.02.2024 10:26

1 735

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Россия Марказий банки томонидан "QIWI bank " лицензияси олиб қўйилиши ортидан, унинг таъсисчилигидаги Contact халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти ҳам чекланди. Ўзбекистон банклари ҳам ушбу тизим бўйича амалиётлар бажариш тўхтатилаётганини маълум қила б

Ўзбекистон банклари Contact халқаро пул ўтказмалари тизими фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилмоқда.

21 февраль куни Россия Марказий банки томонидан \"QIWI bank\" лицензияси олиб қўйилди. Бунга сабаб банк бир неча бор банклар фаолиятини тартибга солувчи федерал қонунлар ва Марказий банк нормативларига амал қилмагани айтилди. Бунинг ортидан банк эгалик қиладиган Contact халқаро тўлов тизими ҳам ишламай қолди.

Фото: РБК

Ўзбекистон банкларида ҳам мазкур тўлов тизими орқали жўнатмалар амалга оширилади. Узилишлар сабабли Халқ банки, Универсал банк, Туронбанк, Микрокредитбанк ва Пойтахт банк Contact халқаро пул ўтказма тизими вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Теглар:

#банклар#Contact

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган