Ориент Финанс банк "Tashkent City Mall"да банк хизматлари офисини очди

Ориент Финанс банк "Tashkent City Mall"да банк хизматлари офисини очди

Фото: Ориент Финанс банк

Жорий йилнинг 19 февраль куни Tashkent City Mall савдо марказида Ориент Финанс банкнинг янги банк хизматлари офиси очилиши маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида банк раҳбарияти, ҳамкорлари ва мижозлари, шунингдек мажмуага ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди.

Банкнинг маълум қилишича, 20 февралдан бошлаб, юридик ва жисмоний шахслар савдо марказининг "-1" - қаватига ташриф буюриб, банкнинг кенг турдаги хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Маросимда айтилишича, айнан ушбу банк хизматлари офисида мижозлар учун эса махсус тарифлар тайёрлан бўлиб, улар молиявий операцияларни янада фойдали ва қулайроқ амалга ошира оладилар.

Tashkent City Mall - умумий майдони 250 минг квадрат метр бўлган супер-минтақавий форматдаги савдо комплекси ҳисобланади. Савдо мажмуасида дунёнинг машҳур кийим брендларидан тортиб, овқатланиш шоҳобчалари, фитнес заллари ва ҳатто теннис кортларигача мавжуд. Бу мажмуада банк ҳизматлари офиси бўлиши мижозларга янада кўпроқ қулайликларни яратади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:
×