Банкдан 500 минг доллар ўғирлаш учун чол қиёфасига кирган эркак ушланди

Банкдан 500 минг доллар ўғирлаш учун чол қиёфасига кирган эркак ушланди

Капиталбанкдан 500 минг доллар пул ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди. Бу ҳақда "Zo'rTV" телеканалининг "Bu kun" информацион дастурида хабар қилинди.

Хабарга кўра, 57 ёшли эркак Капиталбанкда 500 минг доллардан кўпроқ омонати бор бошқа 67 ёшли кишининг пулини ўғирламоқчи бўлган. Бунинг учун усталик билан пардоз қилиб, унинг қиёфасига кирган.

"Пулни бир қисмини ечиб олиш учун банк ходимларига мурожаат қилган жиноятчини аввалига ҳеч ким пайқамаган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бироқ, пулни олиш жараёнида тақдим этилган қалбаки паспорт унинг аслида ким эканлигини ошкор қилган" — дейилади хабарда.

Шу ўринда Bankers.uz нашри фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақиради. Банк ҳисобрақамларингиз ҳақидаги маълумотларни ҳеч кимга бермасликни сўраймиз.

Теглар:
×