Сохта илова орқали 92 млн сўм ўмарган шахслар беш йилга қамалди

16.02.2024 09:06

1 042

Timer  png5 дақиқада ўқилади
"Agrobank mobile " иловаcини сохталаштириш орқали фуқароларнинг маблағларини ноқонуний ўзлаштирган тадбиркор ва талабага суд ҳукми ўқилди

Олий Суд матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш. Ш. ҳамда Турин политехника университети талабаси А. Ю. ҳам интернет орқали одамларни “чув” тушириш режасини тузган.

Улар интернетда “Agrobank mobile” номли сохта иловани яратишган. Бу орқали мазкур иловадан фойдаланган фуқароларнинг пластик картасидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлишган.

Дастур ёрдамида фуқаро А. Н.нинг пластик картасидаги 47 млн 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағини биржада криптовалютага алмаштирган ҳолда мазкур маблағларни яширин равишда талон-торож қилади.

Бундан ташқари, фуқаро О. Ж.нинг картасидаги 45 млн 225 минг сўм сўм миқдоридаги пул маблағларини ҳам криптовалютага алмаштирган ҳолда ўзлаштириб олган.

Фарғона вилояти ИИБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан мазкур ҳолатлар бўйича тезкор техник тадбирлар ўтказилиб, икки фирибгарнинг қилмиши фош бўлди. Судланувчиларга суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шу ўринда, Агробанк мижозларидан банк иловасини фақатгина расмий манбалардан юклаб олган ҳолда фойдаланишларини сўраган. Банкнинг янгиланган — \"Agrobank mobile\" иловаси Play Market ва AppStore платформаларида мавжуд.

Теглар:

#агробанк#киберфирибгарлик

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган