Сурхондарёда қарийб 2 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган

Сурхондарёда қарийб 2 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаментининг аниқлашича, Сурхондарёда 1,9 млрд сўмлик кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувига кўра, “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилган.

Шу каби, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ажратилган жами 900 млн сўм кредит маблағ кредит маблағлари ҳисобига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

×