Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раисига ўринбосарлар тасдиқланди

08.02.2024 10:56

1 540

Timer  png5 дақиқада ўқилади
"Бизнесни ривожлантириш банки " АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосари лавозимларига номзодлар расман тасдиқланди

Фотоколлаж: Bankers.uz

Бизнесни ривожлантириш банки Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди. Хусусан, Муратов Алишер Акмалович "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. А.Муратов 2020 йил август ойидан 2023 йил октябрь ойига қадар ушбу банкда (собиқ "Қишлоқ қурилиш банк"да) бошқарув раиси сифатида фаолият юритган, шу кунга қадар эса бошқарув раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига Вохидов Ойбек Розиқович тайинланган. О.Вохидов 2001-2023 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ тизимида турли лавозимларда, хусусан 2015-2023 йилларда Департамент директори - банк бош бухгалтери лавозимида фаолият юритган. Ўтган йил ноябрь ойидан Бизнесни ривожлантириш банки Молия бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Теглар:

#Бизнесни_ривожлантириш_банки

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган