Фото: Зуҳриддин Умурзаков / ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича маълумот берди. Хусусан, департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.T.” оилавий корхонаси раҳбари К.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиалидан тикув дастгоҳлари ва мато сотиб олиш учун ажратилган 8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган ускуналарни олиб келмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шунингдек, Андижон туманида “B.k.”, “G-M.” ва “B.B.” МЧЖлар раҳбари Г.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Куйган-ёр филиалидан ушбу МЧЖларга ажратилган жами 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк янгича қиёфа ва янги иш услубида Ўқув ва IT марказлари фаолияти йўлга қўйди
Асакабанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 3 июнда бўлиб ўтади
Ўзмиллийбанк LED-экранларга реклама жойлаштириш учун 1 млрд. сўмлик танлов ўтказмоқда