Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади

Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилади

Иллюстратив фото: Bankers.uz

“Асакабанк” АЖ Кузатув Кенгашининг 2024 йил 5 февралдаги қарорига мувофиқ, банк акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 27 февраль соат 15:00 да банкнинг Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси 67-уй манзилида жойлашган бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

  1. “Асакабанк” АЖнинг 2024 йил учун мўлжалланган бизнес режасини тасдиқлаш;
  2. “Асакабанк” АЖнинг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш; 
  3. “Асакабанк” АЖнинг бир қатор ички норматив ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
  4. 2024 йил учун “Асакабанк” АЖ Бошқарувига тўланадиган ҳақ ва унинг энг юқори миқдорини белгилаш;
  5. “Асакабанк” АЖ балансида ҳисоби юритилаётган кредит қарздорликлари эвазига банк балансига қабул қилинган мол-мулкларни “Асакабанк” АЖ устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлиги балансига ўтказиб бериш масаласини кўриб чиқиш;
  6. “Асакабанк” АЖ Бошқарувининг Банкнинг “умидсиз” активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;
  7. “Асакабанк” АЖнинг балансдан ташқари ҳисобварақларига ўтказилганига 5 йилдан ошган, бугунги кунда ундирилиши истиқболсиз бўлган активларни ҳисобдан чиқариш;

“Асакабанк” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида банк акциядорларига хабар бериш учун тузиладиган реестр санаси – 2024 йил 5 февраль. Умумий йиғилишда қатнашувчи акциядорлар реестрини тузиш санаси – 2024 йил 21 февраль қилиб белгиланган. Умумий йиғилиш кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Асакабанк бош офиси биносида танишиш мумкин: Тел. (78) 147-65-65 (11-32).

Корпоратив муносабатлар хизмати.

Теглар:
×