Фото: Агробанк
Хабарингиз бор, ўтган 2023 йил 18 апрель куни Президент ҳузурида “сув хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш” масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида “Сувчилар мактаби” ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди. Топшириқ ижроси доирасида Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети ҳамда Агробанк ҳамкорлигида “Сувчилар мактаби” ташкил этилди. Мактаб фаолиятига 2023 йилнинг 29 май куни старт берилди ҳамда биринчи босқичда беш ой мобайнида (май-октябр) 155 та туманда 61 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қисқа муддатли курсларда ўқитилди. Ўқитиш 5 та мобил гуруҳлар ташкил этилиб, махсус жиҳозланган транспортларда туман секторларида жойга чиққан ҳолда ташкил қилинди.
Фото: Агробанк
Мактабни ташкил этишда Туркия, Испания, Хитой давлатларини тажрибалари ўрганилди ҳамда ушбу давлатлардан хорижий мутахассислар жалб қилиниб ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.
Ўқув жараёнига 50 нафардан ортиқ илмий ходимлар, 20 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар жалб қилинди.Ўқув жараёнини узлуксиз ташкил қилиш мақсадида, иштирокчилар ҳар куни кофе-брейк, тушлик ва зарур ҳолларда, ётоқхоналар билан таъминланди. Бундан ташқари, барча иштирокчиларга махсус иш қуроллари ҳамда ўқув материаллари тарқатилди.
Ўқитиш давомида фермер ва иштирокчилар томонидан билдирилган фикр мулохазаларидан келиб чиқиб бундай ўқишларни доимий йўлга қўйиш белгилаб олинди.
Фото: Агробанк
Ўқувларда иштирок этган тингловчилар таклиф, фикр мулоҳазалари инобатга олган ҳолда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилди ҳамда “Сувчилар мактаби”ни иккинчи босқичига старт берилди. Ўқитишнинг биринчи босқичи тингловчиларнинг, асосан, сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш билан боғлиқ малакасини оширишга қаратилган бўлса, иккинчи босқичда аниқ амалий тадбирларга урғу бериш режалаштирилган.
Фото: Агробанк
Шу жумаладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган “Сув-текин” тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида чуқурлаштирилган дастурлар ташкил этилади.
Фото: Агробанк
Иккинчи босқични янада такомиллаштирган ҳолда назарий ва амалий билимлар бериб борилади. Агробанк томонидан Республиканинг 13 та ҳудудида замонавий ўқув хоналари ҳамда илғор сув тежовчи технологиялар қўлланилган тажриба майдонлари ташкил этилди.
Фото: Агробанк
Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади. Ҳар бир гуруҳ ўқув курсларда 5 кун давомида ўқитилади, бунда 3 кун назарий 2 кун амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, мактабда “Лойиҳачи” ҳамда “Ташкилотчи” ўқув курслари ҳам ташкил этилмоқда. “Лойиҳачи” ўқув курсларида пудратчи-қурувчи ташкилотлар мутахассис ходимлари сертификат асосида ўқитиш ташкил этилмоқда. “Ташкилотчи” ўқув курсларида ҳудудлардаги ишчи гуруҳ аъзолари доимий малакалари ошириб борилади.
Фото: Агробанк
Ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва дарс бериш жараёнларига 150 нафар профессор ўқитувчилар (шундан 30 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар) танлов асосида жалб қилинди.
Ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади ҳамда курслари ташкил этиш учун 13 та ҳудудга махсус жиҳозланган микроавтобуслар ажратилди.
Агробанк Матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Учта ҳудудда жами 5,5 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди
TBC Bank устав капиталини қўшимча 42,24 млрд. сўмга кўпайтирди
Ўзбекистонда Хитой Экспорт-импорт банкининг ваколатхонаси аккредитaция қилинди