Ўзбекистон банкларининг жами ва устав капитали - инфографика

Ўзбекистон банкларининг жами ва устав капитали - инфографика

Фото: Bankers.uz

Маълумотларга кўра, 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами капитали 97 трлн 79 млрд сўмни, устав капитали эса 68 трлн 643 млрд сўмни ташкил қилди. Жами капитали 1 трлн сўмдан ортиқ бўлган банклар 20 тани, устав капитали 1 трлн сўмдан ортиқ бўлган банклар 14 тани ташкил қилган. Жами ва устав капитали бўйича етакчи 5 талик давлат банкларидан иборат, давлатга тегишли бўлмаган банклардан энг кўп жами капитал Капиталбанкда - 4 трлн 229 млрд сўм (худди шу банкда устав капитали 407 млн сўм).

Айрим банкларда ўтган йилларидаги молиявий зарар туфайли, жами капитал миқдори устав капиталидан камни ташкил қилган. Банкларнинг капитали миқдори бўйича маълумотлар қуйидаги инфографикада берилган.

×