Трастбанк Mastercard’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилди

Трастбанк Mastercard’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилди

Фото: Трастбанк

Жорий йилнинг 24 январь куни "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки бошқарув раиси ўринбосари Зиёвуддин Курганов “Mastercard Europe СА”нинг Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин ҳамда компанияинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Эльзара Габитова билан учрашди.

Фото: Трастбанк

Учрашувда "Трастбанк" ХАБ ва "Mastercard" ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, молия муассасасида ушбу халқаро тўлов картасини янада ривожлантириш, мижозлар учун янги турдаги карталарни яратиш ҳамда истиқболдаги режалар кўриб чиқилди. Ўз ўрнида, "Mastercard" томонидан Трастбанкда бу борада амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди ва 2023 йилда Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилиб, махсус статуэтка топширилди.

Фото: Трастбанк

Қайд этиш керакки, бугунги кунда Трастбанкда “Mastercard Standard” ва “Mastercard Gold” карталари мавжуд бўлиб, улар мижозларга бепул эмиссия қилиб берилмоқда. Ушбу карталар орқали камида 10 АҚШ доллари миқдорида транзакцияларни амалга оширган мижоз махсус акция иштирокчисига айланади. Мазкур акциянинг бош соврини сифатида – “Chevrolet Tracker” автомобили қўйилган.

×