2023 йилда банклардаги жами депозитлар ҳажми 25 трлн сўмга кўпайган

2023 йилда банклардаги жами депозитлар ҳажми 25 трлн сўмга кўпайган

Фото: Bankers.uz

2023 йил якунида тижорат банкларининг жами депозитлари ҳажми йил бошига нисбатан салкам 25 трлн сўмга (11,5 фоизга) ўсган ва қарийб 241,7 трлн сўмга етган. Депозитлар жами ҳажмининг миқдорий ўсиши жиҳатдан Капитал банк (+5 877 млрд сўм), Халқ банки (+3 461 млрд сўм), Агробанк (+2 839 млрд сўм), Ориент Финанс банк (+1 976 млрд сўм) ҳамда Инвест Финанс банк (+1 637 млрд сўм) фаол бўлишган. Шунингдек, йил давомида жами депозитлари ҳажмини 1 трлн 301 млрд сўмга оширган TBC Bank'ни ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Ўзмиллийбанк (-5 237 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (-1 085 млрд сўм) ва ЎзКДБ банк (-1 325 млрд сўм)ларда жами депозитлар ҳажми миқдори сезиларли камайган.

Депозитлар таркибида юридик шахсларнинг депозитлари ҳажми йил бошига нисбатан деярли ўсмаган ва йил якунида 155,3 трлн сўмдан кўпроқни ташкил этган. Ўсиш - 1,1 фоиз ёки 1 трлн 728 млрд сўм. Халқ банки (+2 653 млрд сўм), Капитал банк (+1 438 млрд сўм), Азия Альянс банк (+1 080 млрд сўм), Ориент Финанс банк (+1 076 трлн сўм) ва Ипак Йўли банки (+1 027 млрд сўм)лар юридик шахслар депозитларини ўстиришда бошқа банкларга нисбатан фаолроқ бўлишган.

Жисмоний шахстларнинг банклардаги жами депозитлари ҳажми эса йил бошига нисбатан 36,8 фоизга ёки 22,3 трлн сўмга ўсиб, якунда 86,3 трлн сўмни ташкил қилган. Бу борада йил давомида Капитал банк (+4 440 млрд сўм), Агробанк (+2 453 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+2 034 млрд сўм), Алоқа банк (+1 565 млрд сўм) ва

TBC bank (+1 226 млрд сўм) фаоллик нисбатан кўпроқ ўсиш кўрсаткичини қайд этган.

Изоҳ: Маълумотлар Марказий банк расмий сайтидан олинган.

×