Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Бухоро вилояти Қоракўл туманида фермер хўжалиги масъул шахслари бошқа шахслар билан тил бириктирган ҳолда чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Хабарда айтилишича, “G.Ch.” фермер хўжалиги ҳудудий банк филиалидан олинган кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали гаров таъминотисиз қолдирган.
Шунингдек, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳрида “K.Т.” МЧЖ раҳбари С.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 10 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган 457 млн сўм кредитни расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса тумандаги “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Қ.Н. 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 215,4 млн сўм имтиёзли кредитни ўзи норасмий бошқариб келаётган “O.C.” ва “B.T.” МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк Иқтисодиёт университети билан меморандум имзолади
Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди
ZoodMall Ўзбекистонда маҳаллий экспортчиларни қўллаб-қувватлаш режалари билан ўртоқлашди