2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган

2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган

Фото: Марказий банк

Марказий банк маълумотларига кўра, тижорат банкларининг жами кредит портфели 2023 йил давомида 81,4 трлн сўмга ўсиб, йил якунида 471,4 трлн сўмни ташкил қилган. Кредит портфелининг миқдорий жиҳатдан нисбатан кўпроқ ўсиши Капиталбанк (11,2 трлн сўм), Агробанк (10,6 трлн сўм), Ўзмиллийбанк (10,0 трлн сўм), ЎзСҚБ (9,0 трлн сўм), Ипотека банк (4,6 трлн сўм) ҳамда Ҳамкор банк (4,4 трлн сўм)да кузатилган. Гарант банк (-210,2 млрд сўм) ва Октобанк (91,5 млрд сўм)ларда кредит портфели миқдори камайган.

Муаммоли кредитлар миқдори йил бошидаги кўрсаткичга (13,99 трлн сўм) нисбатан 2,63 трлн сўмга ўсиб, йил якунида 16,62 трлн сўмдан ортган. Бизнесни ривожлантириш банки (+1,1 трлн сўм), Ипотека банк (+922,7 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+459,9 млрд сўм), Агробанк (+385,2 млрд сўм) ва Микрокредитбанк (+229,7 млрд сўм)ларда муаммоли кредитлар миқдорий ўсиши нисбатан кўпроқ бўлган.

Йил давомида муаммол кредитлар миқдори ўсган бўлса-да, кредит портфели ҳажмининг ўсиши ҳисобига, NPL улуши йил аввалидаги 3,59 фоиздан 3,53 фоизгача тушган.

Барча банклар бўйича кредит портфели ҳамда муаммоли кредитлар улуши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.

×