Фото: Ziraat Bank Uzbekistan
“Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ Юнусобод банк офиси мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида янги манзилга кўчиб ўтди. Аввал, Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 36 Б-уйда жойлашган офис, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири Амир Темур кўчасидаги бинода фаотияни давом эттиради. Янги офис “Ўзбекистон почтаси” бош биноси ён тарафида жойлашган бўлиб, аввалроқ мазкур ерда "Туркистон" ХАТБ Юнусобод филиали фаолият олиб борган.
Маълумот учун, 1993 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб чет эл капитали иштирокидаги банк сифатида Ўзбекистон банк тизимига кириб келган "Ziraat" Молия гуруҳи, мамлакат банк соҳасида ўз фаолиятини 2018 йилдан бошлаб Туркиянинг энг йирик банки ҳисобланган "Ziraat Bankası A.Ş." сармояси билан "Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ номи остида олиб бормоқда.
Банк хизматлари ва бошқа қўшимча маълумотлар учун телефон - 1293; (78) 147-67-67
Веб-сайт: https://www.ziraatbank.uz/uz
Telegram: @ziraatbankuzbekistan
LinkedIn: https://www.linkedin.com/company/ziraat-bank-uzbekistan/
Тасодифий хабарлар
Smartbank Ўзбекистонда биринчи бўлиб Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди
Пискентда 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди
Асакабанк Хитойнинг Sinosure корпорацияси билан ҳамкорлик шартномаси имзолади