Ипак Йўли банки бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Ипак Йўли банки бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Фотоколлаж: Bankers.uz

"Ипак Йўли" акциядорлик инновацион тижорат банки Кузатув кенгашининг 2023 йил 18 декабрдаги қарори ҳамда Марказий банкнинг тегишли розилик хатларига кўра, Жавхар Санжарович Саидкамолов ҳамда Бахтиёр Мураджанович Алимовлар банк бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Лавозим мажбуриятларига кўра Ж.Саидкамолов Таваккалчиликни (рискларни) бошқариш ва комплаенс жараёнлари йўналишига (CRO - Chief risk Officer), Б.Алимов эса чакана банк хизматлари шу жумладан масофавий банк хизматлари йўналишига (CRBO - Chief retail banking officer) раҳбарлик қилади.

Жавхар Саидкамолов 1981 йил туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ҳамда магистратура босқичларини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва прогнозлаш олий мактаби фалсафа доктори (PhD), иқтисод фанлари доктори илмий даражасига эга. Банк ва молия соҳасида 16 йилдан ортиқ тажрибага эга. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда АИТБ "Ипак Йўли"да бошлаган, 2015-2019 йиллар давомида давлат секторида юқори лавозимларда ишлаган. 2019 йилдан Ипак Йўли банки тизимида раҳбарлик лавозимларида, хусусан департамент директори сифатида фаолият юритган.

Бахтиёр Алимов 1989 йил туғилган. Тошкент молия институтини бакалавр ҳамда магистратура босқичларини, шунингдек Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Банк соҳасида 17 йилдан ортиқ тажрибага эга, “Ипак йўли” Банкидаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида банкда турли лавозимларда, шу жумладан лавозимга тайёрлангунга қадар Чакана бизнес департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

×