Фото: Ўзмиллийбанк
Бугунги кунда республикамизда 35 та тижорат банки фаолият юритмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш, тегишли тартибда хизмат кўрсатиш ва мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлашда молия муассасаларнинг ўрни муҳим. Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири “Ўзмиллийбанк” АЖ мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларда самарали иштирок этиб, катта инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштирмоқда.
2023 йилда банк активларини ва мамлакатимиз иқтисодиётидаги иштирокини ошириш, мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек, банк таваккалчиликларини самарали бошқариш сиёсатини амалга ошириш ишларини давом эттирди. 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, банк активлари 118 триллион сўмдан ошди, кредит портфели 95,3 триллион сўмни ташкил этди, умумий капитали 17,7 триллион сўмга етди. Банкнинг корпоратив сегментида 1500 дан ортиқ, кичик ва ўрта бизнес сегментида 80 мингдан ортиқ мижозлар мавжуд бўлиб, уларнинг айланмаси 266 триллион сўм ва 32 триллион сўмни ташкил этади.
Мустақилликнинг илк кунлариданоқ “Ўзмиллийбанк” АЖ инвестицион фаолиятни устувор йўналиш сифатида қараган. Банк бугунги кунда мамлакатимиздаги энг йирик инвестициявий банк ҳисобланади, NBU бренди эса хорижда ҳам яхши танилган.
Банк бутун фаолияти давомида инвестициявий дастурларни амалга ошириш ва кўплаб йирик ва стратегик муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Уларнинг аксарияти ёқилғи-энергетика комплекси, тўқимачилик саноати, транспорт ва алоқа, коммунал хўжалик каби йўналишларда амалга оширилди.
Масалан, тўртта газ турбинали ускунани харид қилиш бўйича умумий миқдори 72 миллион еврога тенг лойиҳа молиялаштирилди. Ушбу лойиҳа Бухоро шаҳридаги 3-сонли қозонхона негизида ва Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги ИЭС ҳудудида электр энергия ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш ҳисобига энергетика тармоғининг мавжуд қувватини оширишга ёрдам берди.
Банк Тошкент шаҳридаги паст қувватли электр тармоқларини янгилашга қаратилган лойиҳани ҳам молиялаштирди. Ушбу лойиҳа пойтахтимизни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар доирасида бўлиб, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ҳамда пойтахтимизда электр тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида трансформатор пунктлари, иссиқлик таъминоти тизимлари, жумладан пойтахтимиздаги қозонхоналар ҳам модернизация қилинди. Бунинг самарасида, иссиқлик энергияси узлуксиз етказиб берилмоқда ҳамда подстанцияларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизими йўлга қўйилди.
Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, республикамизнинг Париж битими бўйича миқдорий мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида банк томонидан \"Тошшаҳартрансхизмат\" АЖ ҳаракатланиш таркибини янгилаш лойиҳасини молиялаштириш учун 205 миллион доллар кредит маблағлари ажратилди. Бу Тошкент шаҳар жамоат транспорти ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга кучли туртки берди. Давлат раҳбарининг топшириғини бажариш доирасида амалга оширилган лойиҳа йўловчиларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ҳамда 1000 та \"Yutong\" ва \"King Long\" русумли замонавий автобусларнинг олиб келиниши ҳисобига жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш имконини берди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши самарасида автобус қатнови кўпайди, бугунги кунда 1700 та автобус 167 та йўналиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 70 фоиз кўп. Йўловчи ташиш ҳам икки баравар кўпайди, кунига ўртача 900 минг йўловчи ташилади, умуман олганда ўтган йил давомида 240 миллион йўловчи ташилган. Айни дамда қўшимча иш ўринлари яратилган.
Тошкент шаҳридаги NBU логотипи туширилган автобус / Фото: Саид Аминов блоги
2023 йилда банкнинг кредит маблағлари ҳисобига кўплаб йирик инвестиция объектлари ишга туширилди. Жумладан:
- “Ўзбекистонда CKD усулида \"ADM Jizzakh\" автомобиль йиғишни ташкил этиш” - 56,0 миллион АҚШ доллари;
- “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк ташиш вагонлари паркини янгилаш” – 105,0 миллион АҚШ доллари;
Вилоятларнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, банк ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларда, хизмат кўрсатишни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, туризм ва меҳмонхона хизматлари, таълим, транспорт, қурилиш ҳамда турли объектларни реконструкция қилиш, IT-коммуникациялар, умумий овқатланиш соҳалари шулар жумласидандир.
Фото: ADM Jizzakh
Хизмат кўрсатиш йўналишини молиялаштириш
2023 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 10,4 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Айни дамда молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг асосий йўналишлари транспорт хизматлари – 5,4 триллион сўм, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо – 3,4 триллион сўмни ташкил этади.
Шу билан бирга, жорий йилда Тошкент шаҳрида 9 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди, 450 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Ёшлар билан ишлаш, уларни бизнесга жалб қилиш банкнинг муҳим йўналишларидан биридир. Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон фармонига мувофиқ, янги ғояларга асосланган \"Start-up\" ва ёшларнинг бизнес-лойиҳалари молиялаштирилди. 2023 йилда 21 мингга яқин ёшларга 320 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи, хусусан тадбиркорликни ривожлантиришга 120,7 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Шу билан бирга, ёшларнинг уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш мақсадида 20,6 миллиард сўм ипотека кредити ва 178,6 миллиард сўм таълим кредити ажратилди.
Чакана бизнес сегменти ва жисмоний шахслар билан ишлаш
“Ўзмиллийбанк” АЖ чакана бизнесни ривожлантиришда молиявий хизматлар бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда банк аҳолига 11 турдаги жозибадор омонатларни таклиф этмоқда. Натижада банкдаги аҳоли маблағлари ҳажми йил давомида 1,5 триллион сўмга етди ва 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 9,5 триллион сўмни ташкил этди.
Бозор талабини ўрганиш жараёнида аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида қуйидаги турдаги кредитлар - истеъмол кредити, автокредитлар, микрокредитлар, овердрафтлар ва
таълим кредитлари таклиф этилмоқда.
Фото: Ўзмиллийбанк
Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида мини-банклар ташкил этилиб, уларда барча турдаги чакана кредитлари берилмоқда. Жисмоний шахслар кредит қарздорлик ҳолати, мунтазам тўловлар жадвалини кузатиш, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларни банкка бормасдан, \"Milliy\" иловаси орқали онлайн режимда тўлаш имконига эга. Шунингдек, банкнинг мобиль иловаси орқали онлайн микроқарзлар олиш дастури ҳам ишга туширилди.
Фото: Ўзмиллийбанк
2023 йилда Solfy тўлов картаси деб номланган лойиҳа ишга туширилди. Ушбу карта кенг ҳамкорлар тармоғида 12 ойгача фоизсиз тўловлардан фойдаланиш имконини беради, шу билан бирга, ҳар бир харид учун тўлов тенг ойлик тўловларга бўлинади. Ҳамкорлар томонидан мобиль илова ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида прескоринг амалга оширилади ва картага буюртма бериш, бўлиб тўлаш дастурига уланган барча ҳамкорлар билан танишиш имконияти мавжуд. Бугунги кунда 3300 компания Solfy дастурининг ҳамкорлари ҳисобланади. Media Park, Texnomart, Makro, LG, Baraka Market шулар жумласидан. Биз ўз мижозларимиз ва ҳамкорларимиз учун қўшимча имкониятларни яратиш ҳамда товар ва хизматларни кенгайтириш мақсадида лойиҳамизни янада кенгайтириш ниятидамиз.
Кўплаб скоринг ва онлайн имкониятларнинг жорий қилиниши ҳисобига жисмоний шахсларга кредит бериш жараёни соддалаштирилди ва бугунги кунда ҳужжатларни анча тез расмийлаштириш мумкин. Бунинг самарасида 2023 йил бошидан буён 122 минг нафар жисмоний шахсларга чакана кредитлар берилди. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 68 мингтага кўпдир. Пул кўринишида бу 3 триллион 548 миллиард сўм бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 1 триллион 987 миллиард сўм кўп.
Замонавий тенденциялардан келиб чиқиб, банк фаолиятини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2023 йилда рақамлаштириш доирасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:
- CRM тизими (ҳозирги кунда у фойдаланишга топшириш учун синовдан ўтказилмоқда);
- кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш учун амалга оширилган алоқа-маркази;
- мижозларни кредитлар бўйича зарур тўловлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш ва уларга қўнғироқ қилишга қаратилган soft collection тизими;
- ташкилот тузилмасини самарали бошқариш, ходимларни ўқитиш ва уларни синовдан ўтказиш самарадорлигини баҳолашга қаратилган SAP HCM ва SF тизими.
Банк ҳақли равишда Ўзбекистон банк секторининг етакчиси ва халқаро молия бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Банкнинг лойиҳаларини кўпайтириш, молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда давлат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилда Deutsche Bank, Хитойнинг Эксимбанки, Societe Generale, Хитой тараққиёт давлат банки, Citibank билан битимлар имзоланди ва қарийб 755 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши туфайли банк мижозлари томонидан Хитой юанидаги лойиҳаларни молиялаштиришга талаб ортиб бормоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш маблағларини диверсификациялаш мақсадида банк Гонконг фонд биржасида Дим-сам облигациялари [U1] (хитой юанидаги облигациялар)ни чиқаришни режалаштирмоқда. Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярмида банк Лондон фонд биржасида ҳам долларли еврооблигацияларни чиқаришни режалаштирган. Бундан ташқари, банк турли валюталарда янги вакиллик ҳисоб варақаларини очиш орқали ўз ҳамкорларини кенгайтиришни давом эттирмоқда.
Фото: McKinsey
“Ўзмиллийбанк”ни энг яхши халқаро стандартларга мувофиқ ишлайдиган замонавий банкка айлантириш мақсадида \"McKinsey&Company\" консалтинг компанияси билан ҳамкорликда 2021-2025 йилларда банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилди. У банк ишининг корпоратив бизнес, чакана, кичик ва ўрта бизнес, тармоқни ривожлантириш, ахборот технологияларини ривожлантириш, менеджмент таваккалчиликлари, HR, мониторинг ва қарз ундириш каби 8 та йўналишини ўз ичига олади. Стратегияни ҳаётга татбиқ этиш доирасида 32 та ташаббус ва 77 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Белгиланган барча вазифаларни ҳал этиш мақсадида банкда Трансформация офиси ташкил этилди. У тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда стратегияни мониторинг қилади, мувофиқлаштиради ва амалга оширади.
Миллий банк - 2024 йил учун олий мақсадлар ва вазифалар
2024 йилда банк томонидан қуйидаги кўрсаткичларга эришиш режалаштирилган: қарийб 22,5 триллион сўм миқдорида кредит, 19,7 триллион сўм банкнинг умумий капитали ва 28,3 триллион сўм депозитлар бўйича қолдиқлар ажратиш. Бундан қуйидаги натижалар кутилмоқда: активлар рентабеллигини 2,2 фоиз, капитал рентабеллигини 12,0 фоиз ва операцион харажатларнинг даромадларга нисбатини 28,0 фоиз даражада сақлаб туриш.
2024 йилда банк иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини фаол кредитлаш сиёсатини давом эттиради.
Шу мақсадда, кредит маблағларининг асосий қисмини иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларига йўналтириш режалаштирилган:
- хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантиришга 11,5 триллион сўм;
- экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга 10,2 триллион сўм;
- саноатни ривожлантиришга 6,6 триллион сўм;
- қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга 1,2 триллион сўм;
- чакана бозор сегментига - 4 триллион сўм ва ипотекага 3 триллион сўм;
- транспорт соҳасини ривожлантириш (вилоят марказларида газда юрадиган ва электробусларни харид қилиш)га 1,8 триллион сўм.
Мамлакатимизнинг етакчи тижорат банки CRM тизимини ишга тушириш орқали ўз фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштиришни давом эттиради. Шунингдек, AML тизими ҳам автоматлаштирилади ва таваккалчиликларни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш бошланади.
Мижозларнинг тажрибасини ошириш, тақдим этилаётган хизматлар самарадорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида банкда юридик шахслар учун кредит конвейерлари, жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитлар бўйича рақамли маҳсулотлар жорий этилади. Бу ўз навбатида, мижозларга кредит олиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштиришга ёрдам беради. Бунга қўшимча равишда, \"Milliy 3.0\" мобил иловасининг янги талқини ва юридик шахслар учун янги мобиль илова ҳам ишлаб чиқилади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати