Фото: Халқ банки
Халқ банки Бош офиси бир нечта лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилишини маълум қилмоқда.
Кредит андеррайтинги департаменти директори
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Олий молиявий-иқтисодий маълумот;
- MS Office дастурларини мукаммал билиш (Word, Excel, Access, PowerPoint);
- Ўз йўналишида стратегия ишлаб чиқиш ва стратегик қарорлар қабул қилиш қобилияти;
- Банк соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси, хусусан, кредит андеррайтинги, рискларни бошқариш каби соҳаларда иш тажрибаси;
- Фаолият йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиш;
- Жамоада етакчилик ва коммуникатив қобилиятга эга бўлиш.
Ходимнинг лавозим мажбуриятлари:
- Кредит хатарларини мустақил экспертизадан ўтказиш;
- Тегишли қарз олувчилар гуруҳлар таркибини аниқлаш, тасдиқлаш ва улар бўйича кредит хавфи чегараларини назорат қилиш;
- Қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кредит хатарларини таҳлил қилиш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;
- Кичик ва ўрта бизнес учун кредит буюртмалари тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Базел II/III тамойиллари билан боғлиқ кредит хавфи ташаббусларида иштирок этиш;
- Кредитлаш жараёнининг қолган иштирокчилари, шу жумладан мижоз менежерлари, кредит таҳлилчилари ва кредит бўйича мутахассислар билан ўзаро алоқалар.
- Департамент фаолиятини режалаштириш ва белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- Кредит портфелининг сифатини назорат қилиш, иш натижалари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
Рақамли лойиҳа гуруҳи координатори
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Информацион технология, Лойиҳаларни бошқариш бўйича олий маълумот;
- MS Office дастурларини мукаммал билиш (Word, Excel, Access, PowerPoint);
- Банк ва финтех соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
- Фаолият йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билиш;
- Жамоада етакчилик ва коммуникатив қобилиятга эга бўлиш.
Ходимнинг лавозим мажбуриятлари:
- Асосий дастурлаш тилларини тушуниш;
- Customer Journey Map тузиш;
- MVP-ни ишга тушириш;
- Гипотезаларни синаб кўриш ва хулосаларни тузиш;
- A/B ва usability тестларини ўтказиш;
- Мослашувчан лойиҳаларни бошқариш методологияларидан фойдаланиш (Agile, kanban);
- Вендор билан муносабатларни ўрнатиш, йиғилишлар, қўнғироқлар ва учрашувлар ўтказиш;
- Режа, бизнес модели ва реклама маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш.
Номзодлар ўз резюмеларини mirzoxuja.ruziev@xb.uz почта манзилига юборишлари ёки +998 97 707 87 65 телефон рақамидан қўшимча маълумот олишлари мумкин.
Тасодифий хабарлар
9 та банкнинг устав капиталидаги давлат улуши яна вазирликка қайтарилмоқда
OSON тўлов ташкилоти эмитент-банкни тезда ўзгартирганини ва Алоқабанкка ўтганини маълум қилди
Президент муаммоли кредитлар улуши юқори эканлигини танқид қилди