Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1,2 млрд долларга камайди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2023 йил давомида 1 млрд 202,9 млн АҚШ долларига камайган. Бу ҳақда Марказий банк тақдим этган маълумотларни таҳлил қилиб Bankers.uz мутахассислари хабар бермоқда. Мамлакат захиралари ўтган йил бошидаги кўрсаткич - 35 млрд 767,5 млн доллардан йил якунида 34 млрд 564,7 млн долларгача камайган.

Олтин-валюта захираларимизнинг камайишига асосан хорижий валютадаги захира активларнинг қарийб 2 млрд 276 млн долларга камайгани таъсир кўрсатган. Соф олтин ҳажми 12,7 млн трой унциядан 11,9 млн трой унциягача (камайиш -0,8 млн) камайган. Бироқ, йил давомида олтин нархининг ўсиши ҳисобига соф олтин захиралари ҳажми 1 млрд 567,4 млн долларга ўсган. Маълумот тариқасида:

2023 йил 1 январда 1 трой унция олтин 1 811,8 доллардан ҳисобланган бўлса, 2024 йил бошида унинг нархи 2 063 доллардан ўтган. 

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, захираларимиз бундан 6 йил олдин 18-20 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 8-8,5 ойгача тушган.

×