"Бизнесни ривожлантириш банки дўстлари" мулоқот клубининг илк тадбири бўлиб ўтди

"Бизнесни ривожлантириш банки дўстлари" мулоқот клубининг илк тадбири бўлиб ўтди

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

2023 йилнинг 28 декабрь куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг "БРБ дўстлари" мулоқот клуби доирасида "Пресс ланч" тадбири ташкил этилди. Унда банк Бошқаруви ҳамда раҳбарияти вакиллари, журналистлар, ижтимоий тармоқлар фаоллари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

"БРБ дўстлари" лойиҳаси банкнинг жамоатчилик билан доимий мулоқот платформаси бўлиб, унда жамоатчиликка "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ фаолиятига доир ахборотлар берилади, банк фаолиятини такомиллаштиришга доир таклиф-тавсиялар илгари сурилади ва турли муҳокамалар ташкил этилади.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Клубнинг илк тадбирида банк логотипи ва банк тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Тадбир самимий мулоқот руҳида ўтди. Журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар ва тақдимотлар юзасидан ўз таклиф ҳамда фикрларини билдиришди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Келгусида “БРБ дўстлари” клуби доирасидаги бундай ноанъанавий мулоқотлар мунтазам ўтказиб борилади. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

×