Фото: Tenge Bank
Янги йил байрамида кўпчилик хайрли ишлар қилишни, қувонч ва яхши кайфият улашишни хоҳлайди. Шу муносабат билан, “100 та хайрли иш” лойиҳаси доирасида ва байрам арафасида “Tenge Bank” акциядорлик тижорат банки имконияти чекланган болалар учун хайрия акциясини ўтказди.
Фото: Tenge Bank
Тадбир давомида банк ходимлари томонидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги 124-сонли, Ғазалкент шаҳридаги 125-сонли, Ангрен шаҳридаги 9-сонли, шунингдек, Тошкентдаги “Қуёш болалари” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 500 нафар ўқувчилари учун янги йил байрами тадбирлари ташкил этилди.
Фото: Tenge Bank
Кўргазмали чиқишлар топишмоқ ва беллашувларга бой бўлиб, болажонлар ўз ютуқлари, шеър ва мусиқий саҳналари билан ўртоқлашдилар. Тадбирнинг таъсирчан кульминацияси Аёз ота ва Қорқиз билан давра рақси бўлди, улар ҳам кичик иштирокчиларни ширин совғаларни тақдим этиб, Янги йил билан табрикладилар.
Фото: Tenge Bank
Tenge Bank болаларга янги йил кайфиятини бахш этишдан хурсанд бўлиб, Янги йилда барча болалар ва катталар соғлом, бахтли бўлишини ва атрофдагиларни хурсанд қилишини тилайди.
Фото: Tenge Bank
Маълумот учун: "Tenge Bank" АТБ замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатувчи универсал банкдир. Банк “Halyk Bank” АЖнинг шўъба банки ҳисобланади. Halyk Bank Қозоғистоннинг энг йирик тизимли аҳамиятга эга банкларидан бири бўлиб, у Halyk Group таркибига киради ва Марказий Осиёдаги етакчи молия институтларидан бири бўлиб, кенг мижозлар базаси ва мавжуд тармоққа эга.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнес субъектларига банк хизматларининг тўлиқ спектрини, шунингдек, суғурта, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам молиявий операцияларни амалга оширади.
Тасодифий хабарлар
Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган, шулардан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ
Фермерлар мактабида интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтди
Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда