Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин

Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин

Фото: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2019 йил августдан "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган ва кенгаш раиси ҳисобланган Одилбек Исаков банк кенгашини тарк этиши мумкин. Микрокредитбанк акциядорлари 2024 йил 16 январда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари йиғилишида Кузатув кенгаши раиси О.Исаковнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш масаласини муҳокама қилади. Bankers.uz манбалари О.Исаковни бошқа бир йирик давлат банки кузатув кенгашига сайланиши мумкинлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британиянинг “Infrasia Capital” компанияси бош директори ҳисобланган Одилбек Рустамович Исаков 2019 йилдан 2023 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Жорий йил сентбрь ойидан эътиборан эса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилган.

×