Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ёшлар билан мулоқот қилди

Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси ёшлар билан мулоқот қилди

Фото: Бизнесни ривожлантириш бошқармаси

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бошқаруви раиси Сахи Аннакличев банк таркибий тузилмаларида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашди. Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати ва иқтисодий ислоҳотлар, банк-молия тизимидаги туб ўзгаришлар, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБдаги трансформация жараёнлари ҳақида сўз борди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш бошқармаси

Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан банк раҳбарига мурожаат қилишди ва банк фаолиятини янада ривожлантиришга доир ўз таклифларини билдиришди.

Фото: Бизнесни ривожлантириш бошқармаси

Учрашувда ёш ходимлар банкда бошланган янгилланишларнинг асосий кучи ва давомчиси эканлиги таъкидланди. Бугунги кучли молиявий рақобат шароитида ҳар бир мутахассисга талаблар ўзгариб бораётгани, ёшларнинг янада чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарурат экани қайд этилди. 

Фото: Бизнесни ривожлантириш бошқармаси

Тадбир якунида бир гуруҳ ёш ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, келгусида бундай учрашувлар тизимли ва доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

Банк ахборот хизмати

×