Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди

Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди

Фото: Ўзмиллийбанк

Ҳар қандай соҳада ўзгаришлар учун янги ғоя ва ташаббуслар керак. Бу эса ўз навбатида, шу йўналишда фаолият кўрсатаётган кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Айнан банк тизимида янгича ёндашув ва хизмат кўрсатишнинг замонавий шакллари энг муҳими саналади. Бу эса бугун соғлом рақобатда банкнинг имиджи ва мавқеини мустаҳкамлашнинг асосий омилидир. 

“Ўзмиллийбанк” АЖ бошқаруви раиси ва ёш ходимлар билан бўлиб ўтган учрашув ҳам айнан ана шундай интерактив таклифлар ва креатив ғояларга бой ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатида раҳбар ва ёшлар самимий мулоқот қилдилар. Суҳбат давомида банкнинг ривожланиш стратегияси, сифатли банк хизматлари кўрсатишда янгича ёндашувлар, рақамлаштиришнинг қулай жиҳатлари хусусидаги ташаббуслар муҳокамалар марказида бўлди.

Банк матбуот хизмати

×