Tenge Bank Қозоғистонга комиссиясиз лаҳзали ўтказмаларни тақдим қилмоқда

22.12.2023 10:03

1 206

Энди банк филиалига келмасдан Қозоғистонга пул жўнатиш мумкин. Телефон рақами ёки карта рақами бўйича пул ўтказмалари Tenge24 иловасида мавжуд ва Қозоғистон Halyk Bank картасининг ҳар қандай эгаси суммани олиши мумкин.

Фото: Tenge Bank

Ўзбекистон Қозоғистоннинг кўплаб соҳаларда – товарлар савдоси, хизматлар савдоси, сармоя киритиш, қўшма корхоналар бўйича муҳим ташқи иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Масалан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилнинг 9 ойи давомида 3,3 миллиард долларни ташкил этди.Савдо ва сармоядан ташқари қўшни давлатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари, муштарак маданият ва ўхшаш анъаналар мавжуд.

Tenge Bank Қозоғистон Halyk Bank АЖнинг 100% шўъба банки бўлиб, Қозоғистонда яшовчи оила ва дўстларингизга пул ўтказмаларини жўнатиш хизматини тақдим этиш орқали ўзаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради.

Пул ўтказмасини юбориш учун қуйидагилар керак бўлади:

• Tenge24 мобил иловасини юклаб олиш ва идентификациядан ўтиш;

• "Ўтказмалар" бўлимидан "Қозоғистонга тезкор ўткмазмалар" тугмасини босиш;

• Олувчининг телефон рақамини ёки картанинг охирги 4 рақамини ва қабул қилувчининг СТИРини киритиш..

Halyk Bank карталарига Tenge24 иловасига қўшилган барча маҳаллий карталардан (UZCARD, HUMO) пул ўтказиш мумкин. Ўзбекистондан жўнатишда картадан сўмда ечиб олинади, Қозоғистонда қабул қилинганда эса, тенге билан картага ўтказилади.

Ҳамкорлик асосида

Теглар:

#тенгебанк#tenge24#halyk#HalykBank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган