Асакабанк бошқаруви раиси ёшлар билан учрашув ўтказди

22.12.2023 06:54

1 652

2023 йил 21 декабрь куни "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Қудратилла Туляганов банкнинг ёш ходимлари билан учрашди. Учрашувда банк фаолиятига оид янги ғоялар ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Фото: Асакабанк

2023 йил 21 декабрь куни "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Қудратилла Туляганов банкнинг ёш ходимлари билан учрашди. Учрашув давомида банк фаолияти ва унга доир янги ғоялар, транформация ҳамда рақамлаштириш жараёнлари юзасидан алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.

Фото: Асакабанк

Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Фото: Асакабанк

Самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар билан ишлаш борасида келгуси режалар хусусида ҳам сўз бориб, улар ёш ходимлар фикр ва таклифлари асосида янада бойитилиши таъкидланди.

Банк Матбуот хизмати

Теглар:

#асакабанк#ёшлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган