Фото: Туронбанк
“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкида “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигидан вакиллар, хусусан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Акмал Алимов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги масъул ходими, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Дилбар Холжигитова ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ёшлар бандлиги ва ижтимоий масалалар қўмитаси Раиси ўринбосари Шохрух Қўчқоров иштирок этди.
Фото: Туронбанк
Туронбанкда фаолият олиб бораётган барча ёшларни қамраб олган учрашув давомида Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган Ёшлар сиёсати ҳамда Ўзбекистонлик ёшларнинг билим олишлари, ўз устида ишлаб, ўзлари истаган соҳада билимга эга бўлиб, касб эгаллашлари ҳамда илмий изланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида батафсил сўз юритилди. Жумладан, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бўлим бошлиғи Акмал Алимов бунга алоҳида тўхталиб ўтиб, бу борада эришилаётган ютуқлар ва камчиликлар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар борасида маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, Ёшлар сиёсати бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида Туронбанк томонидан Ёшларни қўллаб-қквватлаш борасида қилинаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
Фото: Туронбанк
Шуни қайд этиш лозимки, ёшлар Туронбанкнинг асосий кучи ва драйвери ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уларнинг ўз устида ишлашлари, интилишлари, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун етарлича шарт шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Ёшлар билан ишлаш бўйича алоҳида стратегия ҳам ишлаб чиқилган.
Фото: Туронбанк
Фото: Туронбанк
Учрашув давомида Туронбанк ёшларининг илмий салоҳиятини ошириш ҳамда улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Қизиқарли учрашув давомида ёш банкирлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. ZOOM платформаси орқали жойлардан иштирок этган ёш кадрлар ҳам тадбирда фаол иштирок этди. Ўз навбатида ёш банкирлар соҳани янада ривожлантириш борасида ўзларининг ғоя ва ташаббусларини ҳам илгари суришди, бир сўз билан айтганда учрашув қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Банк Матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
"UZPAYNET" МЧЖдаги давлат улуши сотилгани маълум бўлди
Халқ банки алоқа маркази бир кунда ўртача 4 мингта мижоз билан "гаплашади"
Бизнесни ривожлантириш банки микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда