Халқ банки бошқарув раиси ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

21.12.2023 13:35

1 299

Бугун АТ "Халқ банки"да “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви ҳамда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Фото: Халқ банки

Бугун АТ "Халқ банки"да “Ёшлар форуми 2023” доирасида Раҳбар ва ёшлар учрашуви ҳамда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Халқ банки тизимида фаолият олиб бораётган ёш кадрларга яратилган имконият ҳамда шароитлар, келгуси йил учун режалар муҳокама қилинди. Халқ банки раҳбари ёшларнинг таклифларини тинглаб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доим тайёр эканлигини билдирди.

Фото: Халқ банки

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки ёшлар таълимига молиявий кўмак беришда фаол банклардан саналади. Жорий йилда банк томонидан тўлов контракт асосида ўқишга кирган, таҳсил олаётган жами 70 мингга яқин талабага таълим кредитлари ажратилди. Шундан 82 фоизи хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келади.

Фото: Халқ банки

Теглар:

#Халқ_банки#ёшлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган