Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган, шулардан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ

20.12.2023 12:29

1 497

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда IT cоҳасини ривожлантириш билан бир қаторда соҳадаги муаммолар муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда IT cоҳасини ривожлантириш билан бир қаторда соҳадаги муаммолар муҳокама қилинди.

Президент йиғилишида қайд этилишича, ахборот технологиялари ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги ошмоқда. Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлиб, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Йиғилишда шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими борлиги, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди. Президент нутқида шу йил ноябрь ойида имзоланган Президент қарори IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича эканлиги таъкидланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.


Теглар:

#киберфирибгарлик#кибержиноят#киберхавфсизлик#президент_қарори

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган