Фото: Туронбанк
Жорий йилнинг 7 декабрь куни \"Миллий матбуот маркази\" биносида \"Туронбанк томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар\" мавзусида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманни \"Туронбанк\" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Д.Рустамов олиб борди ҳамда мавзу юзасидан ҳисобот берди.
Қайд этилишича, банк ўзининг Республика миқёсидаги ;21 та Банк хизматлари маркази ва 72 та офиси орқали бугунги кунда ;32 мингдан зиёд юридик шахсларга кенг профилли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, 2023 йил бошидан 925 та бизнес лойиҳалар учун жами 1,4 трлн. сўмлик кредитлар ажратилган бўлиб, кредитларнинг 225 млрд. сўми кичик бизнес вакилларига, ;65,4 млрд.сўми аёллар тадбиркорлигига, 184,8 млрд. сўми ўзини – ўзи банд қилган ёшлар стартапларига ва 955,8 млрд. сўми бошқа турдаги кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Фото: Туронбанк
Тадбирда банк молиявий кўмагида ташкил қилинган иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ҳақида ҳам сўз борди. Хусусан, 2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти таркибидаги қарийб 20 та йирик ГЭСларни модернизация қилиш ва янги кичик ГЭСларни қуришга 207,6 млн. АҚШ доллари ҳамда 54 млн. ЕВРО миқдорида халқаро молия линиялари ҳисобидан кредит ажратилган. Бунинг натижасида айни вақтда мазкур ГЭСлардан 2 млрд. 300 млн КвТ/с электр энергияси ишлаб чиқарилиб ҳудудларни таъминламоқда. Ҳисоб китобларга кўра бу қарийб 500 мингга яқин хонадонларга электр энергияси тақдим этилганидан далолат беради.
Банк вакиллари Туронбанк билан ҳамкорлик ва банк кредитлари ёрдамида бугунги кунда йирик брендларга айланган корхона ва тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот берди. Хусусан, “Сирдарё Кафел” номи билан танилган ;“Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси ҳам банкнинг йирик мижозларидан бири ҳисобланади. Иш бошлаган вақтида умумий қиймати ;26 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳанинг бугунги инвестицион имконияти ;100 млн. АҚШ долларига чиққан. Янги иш ўринлари 2 мингдан ошди. Корхонада илгари фақатгина керамик кафел ишлаб чиқарилган бўлса, Туронбанк молиявий кўмаги билан сантехника маҳсулотлари, қайта ишланган ва ишлов берилган терилар, декор панеллари, томчилатиб суғоришда фойдаланиладиган елим қувурлар, маҳсус сув ўтказгичлар ва плёнкалар, аёллар ва эркаклар пойабзаллари, чарм буюмлар каби ;15 та лойиҳа ташкил этилди. Ишлаб чиқариш майдони 100 гектарга етказилиб, маҳсулотлар экспорти МДҲ давлатлари, Хитой ва Европагача чўзилди. Аҳамиятлиси жорий йилнинг апрел ойида Давлатимиз раҳбари ушбу корхонанинг ;қиймати ;
10 млн. АҚШ доллари бўлган 2 та янги лойиҳасига ҳам шахсан старт бердилар. Улар мармар тошларидан 40 турдаги тайёр маҳсулот тайёрлаш ва терининг чиқиндига чиқариб юбориладиган “оксил” қисмидан желатин ишлаб чиқаришдир.
Фото: Туронбанк
Шунингдек, “SAG” бренди остида танилган, Собиқ Иттифоқ вақтида машҳур бўлган ;“Xiva gilam kombinat” банк ҳамкорлигида қайта ребрендинг қилишга эришди. Туронбанк кредитлари эвазига бугунги кунда 12 гектар майдонда 800 минг дизайн асосида ;300 турдаги гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Фабрика дунёга гилам етказиб бериш бўйича Туркия ва Эрон каби лидерлар қаторидан жой олмоқда.
Фото: Туронбанк
\"Lochin” номи билан ўзимизда ишлаб чиқарилаётган юк ташувчи мотоциклларни чиқарадиган “Buxoro Real Moto” корхонаси, \"Fazman\" текстил корхонаси, шиша толаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Folke Porshe” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб АҚШгача экспорт қилаётган “Berad Agro” компанияси, Ўзбекистонга импорт қилинаётган дизел маҳсулотларини маҳаллийлаштиришни бошлаган “Moxsar” нефтни қайта ишлаш заводи, “Smart” номи остида чиқаётган телевизорларни ишлаб чиқарувчи корхона хуллас яна ўнлаб шундай йирик ташкилотлар Туронбанкнинг кредитлари эвазига йилдан – йилга ривожланиб боришмоқда.
Банк ўз бизнесини бошлаётган ёки капиталлашув даражасини ошириш истагида бўлган кичик бизнес субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга корпоратив кредитлар, депозитлар, валюта амалиётлари, ;ҳисоб – китоб ва ғазна хизматлари, шунингдек, онлайн банкинг хизматларини тақдим этади. Ҳозирда юридик шахслар учун “Айланма маблағларни тўлдириш”, ;“Ишлаб чиқаришни қўллаб - қувватлаш”, “Микрокредитлаш”, “Инвест лойиҳаларни ривожлантириш”, тендер савдоларида қатнашишлари учун “Банк кафолати”, “Экспорт амалиётларини бажариш” ҳамда қуёш панеллари “Eko panel” номли маҳсулотлар тақдим этилмоқда. ;
Шунингдек, юридик шахсларнинг бўш турган сармояларини юқори фойда билан хавфсиз кўпайтириш мақсадида миллий валютада 20 %дан, хорижий валютада эса 7%дан депозитлар таклиф этилмоқда. Қолаверса, ишбилармонларимизнинг вақтлари ва маблағларини тежаш мақсадида, банк томонидан улар учун ҳисобрақамларга масофадан хизмат кўрсатувчи махсус “TuronBusiness” мобил иловаси, “SMS ва Internet banking” хизмати сингари дастурлар ҳам ишга туширилган. Бугунги кунда мазкур кулайликдан қарийб 48 минг нафар юридик мижозлар фойдаланишмоқда. ;
Фото: Туронбанк
Туронбанкда бугунги кунда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорлик ўрнатилиб, банкнинг бизнес жараёнарини такомиллаштириш ишлари олиб борилди. ;Дастлабки энг катта ўзгариш бу эски дастурдан воз кечиб ҳар томонлама мукаммал ишланган “Colvir Banking System” автоматлаштирилган банк тизимига ўтилгани бўлди. Унинг доирасида барча ҳудудий бўлинмалар ягона МФОга ўтказилиб, тадбиркорларга ҳисобрақамларини Республиканинг исталган ҳудудидаги Туронбанк марказларида бажариш имкони берилди. Шунингдек, трансформация давомида офислар иш жараёнлари оптималлашиб, кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчи алоҳида департамент ҳам ташкил этилди. Бу эса юридик шахсларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигининг ошишига олиб келди. ;
“Туронбанк” АТБ Ахборот хизмати.