Фото: 2GIS
Бугун айрим оммавий ахборот воситалари, хусусан "Дарё" нашрида ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифаларида Халқ банки филиалларидан бирида сайёр касса ходимининг пенсия пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ банки матбуот хизмати ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ эълон қилди.
Муносабат матнида айтилишича, "Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан жорий йил 7 декабрь куни Халқ банки бош офисида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирида банк бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Рўзиев банкда коррупция ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасида ҳисобот берган. Ф.Рўзиев ўз нутқида ўтган йили тармоқда тарқалган ҳолатлардан бири ҳақида гапириб берган ва шундай ҳолатларни банкнинг тегишли назорат тузилмалари ўзи аниқлаб, бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига маълумот беришига урғу берган. Шу билан бирга, ушбу воқеа мисолида банкнинг коррупцияга қарши кураш жараёни ҳақида гапирилган. Бундан ташқари, мижозларнинг нақд пулдан банк карталарига ўтишининг 1 йил ичида 30 фоизга кўпайиши сайёр кассаларнинг оптимизация қилинишига ва нақд пул тарқатишдаги рискларни камайтиришга хизмат қилиши айтилган.
Халқ банки Матбуот котиби Гулноза Алимованинг Bankers.uz'га маълум қилишича, содир бўлганига қарийб 2 йил бўлган ушбу ҳолат ҳақида аввал ҳам хабар берилганлиги, ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари якунланганлиги ҳамда мавзуга доир бўлганлигини учунгина гапирилганлигига қарамасдан, қатор ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳолат худди яқинда содир бўлгандек тасаввур уйғотувчи хабарлар тарқатилмоқда. Шунингдек, воқеа бўйича эълон қилинган суммада ҳам англашилмовчилик бўлганлиги қайд этилди.
"Очиқ эшиклар куни"да шу каби воқеаларни очиқ айтиб, аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга ҳамда банк хизматларидан инсон омилини камайтиришга қилинаётган ҳаракатларимизни тушунтирдик, бугунги каби хабарларнинг тарқатилиши эса, акс таъсир этиб қўйиши мумкин, - деб қўшимча қилди банк вакили.
Тасодифий хабарлар
Ипотека банкнинг OTP-Bank'га сотилиши унинг халқаро рейтингига таъсир кўрсатмайди — Fitch Ratings
UZCARD Россиянинг МИР тизими карталарини қабул қилишни тўхтатди
Микрокредитбанкда ҳам тижорат кредитларини ажратиш вақтинча тўхтатилди