Анвар Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

11.12.2023 15:29

2 013

2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил ноябрь ойига қадар "Uzum Bank" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Анвар Рустамович Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: LinkedIn

2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил ноябрь ойига қадар "Uzum Bank" АЖ (собиқ "Bank Apelsin" АЖ) бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Анвар Рустамович Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uzга А.Сайдуллаевнинг ўзи маълум қилди. Анвар Сайдуллаев янги лавозимда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва лойиҳа офисига раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, А.Сайдуллаев (1990 йил туғилган) 2019 йилдан "Капиталбанк" АТБ тизимида ишлаган, хусусан 2020 йилдан банкнинг "Рақамли филиали" раҳбари ўринбосари ҳамда Ривожланиш бўйича Департамент директори сифатида кейинчалик оммабоп бўлган "Apelsin" иловасининг яратилишига ҳисса қўшган.

Теглар:

#anorbank

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган