Марказий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар тўғрисида маълумот берди

2018-2020 йиллар ва 2021 йилнинг I ярмида тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 млрд. доллардан ортиқ кредит ажратилди дейилган Марказий Банк хабарида. Хусусан, 2018 йилда 1,3 млрд. доллар, 2019 йилда 2,1 млрд. доллар (ёки 2018 йилга нисбатан 162%), 2020 йилда 2,9 млрд. доллар (ёки 2019 йилга нисбатан 172%), 2021 йилнинг I ярмида 1,0 млрд. доллар миқдорида кредитлар ажратилди. Шу даврда давлат кафолати остида жалб қилинган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитлар 1,8 млрд. долларни ёки жами ажратилган кредитларнинг 24 фоизини ташкил этди.

Snimok
диаграмма: cbu.uz

2018-2020 йилларда давлат кафолати билан жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан деярли бир хил даражада, йилига ўртача 540 млн. долл. (2018 йилда 579 млн. доллар, 2019 йилда 564 млн. доллар, 2020 йилда 467 млн. доллар) ажратилган бўлса-да, уларнинг умумий кредитлар ҳажмидаги улуши тўғридан-тўғри давлат кафолатисиз жалб қилинган кредит линиялари ҳисобидан ажратилган кредитларнинг жадал ўсиши ҳисобига камайиб борди.

Хорижий кредит линиялари ҳисобидан 2018-2021 йиллар давомида саноатга – 4 361,8 млн. доллар (ёки жами маблағларнинг 59%и), қишлоқ хўжалигига – 1 638,3 млн. доллар (22%), савдо ва хизмат кўрсатишга – 1 051,2 млн. доллар (14%), транспортга – 239,0 млн. доллар (3%), қурилишга – 133,5 млн. доллар (2%) миқдорида маблағлар йўналтирилди.

Snimok-1
диаграмма: cbu.uz

×