Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди

Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди

Фото: Агробанк

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида белгиланган. Ушбу сана муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Агробанк томонидан “9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда журналистлар, блогерлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда “Агробанк” АТБнинг мутасадди мутахассислари иштирок этди. 

Фото: Агробанк

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис этиши зарур. “Агробанк” АТБ томонидан ташкил этилган тадбирда банк томонидан коррупцияга қарши курашиш, банк ходимлари ва мижозларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

Фото: Агробанк

Банк раҳбарияти томонидан коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа этиб белгилангани, банк тизимида комплаенс назорат соҳасининг ҳуқуқий базаси яратилгани ҳамда ички меъёрий ҳужжатларга қўйилган талаблар такомиллаштирилгани таъкидланди.

Фото: Агробанк

Фуқаролар ва мижозлар томонидан коррупцион ҳолатлар юзасидан тезкор хабар бериш мақсадида:

- 24/7 режимида фаолият юритувчи расмий телеграм бот (@agrobankcompliancebot);

- Facebook, Instagram ижтимоий тармоқларининг саҳифасида;

- Тезкор ишонч телефони (+998712028008 ёки 1216);

- compliance@agrobank.uz алоҳида электрон почтаси;

- agrobank.uz сайтида коррупцияга ҳолатларига оид алоҳида саҳифа юритуви жорий этилгани ҳақида ахборот берилди.

Фото: Агробанк

Бугунги кунда банк тизимига ишга киришга номзодлар бўйича ўтказилган ўрганишлар 19 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, банк тизимида ишловчи ходимлар орасида 33 та ҳолатда тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашуви аниқлангани қайд этилди. Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Фото: Агробанк

Тадбирнинг тўлиқ фотожамланмасини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

Теглар:
×