Фото: AVO bank
AVO bank’нинг янги эгаси Руслан Адильбаев ўз тажрибаси ва молия муассасасининг келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди. Bankers.uz Р.Адильбаевнинг интервьюси ва ундаги иқтибосларни ўзбек тилида тақдим этади.
“Менинг ҳаётим доим математика ва ҳал қилинмаган муаммоларга жавоб излашдан иборат бўлган. Балки шунинг учун ҳам кўпчиликнинг қўлидан келмайдиган ишларга қодирман, деган ғоянинг ўзи менга мотивация берса керак. Айнан шу рағбат мураккаб лойиҳаларни бошлашга ва уларни ривожлантириш йўлларини топишга ундайди. AVO bank мен учун муҳим лойиҳа, чунки мазкур лойиҳада банкнинг Ўзбекистондаги етакчи молия муассасаларидан бирига айланиши учун йиллар давомида орттирган билим ва кўникмаларимни ишга соламан.
Мамлакатдаги бизнес муҳитини узоқ вақтдан бери кузатиб келаман. Бир вақтнинг ўзида кўплаб муҳим йўналишларнинг комплекс ва фаол ривожланиш динамикаси алоҳида эътиборни тортади. Бу Ўзбекистонда бизнес учун зарур шароитлар яратилаётганидан далолат беради. Ушбу ўзгаришларнинг бир қисми бўлиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман”.
Билим, машаққатлар ва бизнесдаги муваффақият
Россия ва Франциянинг энг яхши университетларида таҳсил олган, молия соҳасида фаолият юритувчи турли компанияларда ишлаган Руслан Адильбаев ўз тажрибасини йиллар давомида бойитиб борди.
“2011 йилда мени уч йил кетма-кет фақат зарар билан ишлаган “Тройка Диалог Казахстан”га таклиф қилишди ва бу таклифга ҳеч иккиланмай рози бўлдим. Савдо бошлиғи (трейд на русском) сифатида мен бир йил ичида компанияни стрессли вазиятдаги корхонадан миллион доллар фойда олувчи корхонага айлантиришга муваффақ бўлдим.
Кейинчалик ўз бизнесимни ташкил қилишга қарор қилдим. Муваффақиятга ҳам эришдим, инқирозлар билан ҳам юзма-юз келдим, сўнг тикланишни ҳам эпладим. Айнан шунда қўрқувларга берилиш эмас, аксинча, уларни енгиб ўтиш кераклигини тушундим. Шундан сўнг Россиянинг “Универ Капитал”ини сотиб олдим. Ўшанда уни тиклаш имконсиздек, иқтисодий вазият умидсиз, компаниянинг эса ундаги мавқеи янада паст эди. Бу энг қийин лойиҳаларимдан бири бўлди, аммо энди менда нафақат катта айланмага эга йирик компанияларни яратиш ва ривожлантириш, балки уларни чуқур инқирозли вазиятлардан олиб чиқиш тажрибаси ҳам бор эди”.
Банкнинг ривожи ва инновациялар
“Албатта, AVO bank мен учун буткул янги бир йўлнинг боши. Лойиҳанинг ҳали очилмаган катта салоҳиятлари бор. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистонда инвесторларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлинади, ҳар бир инвесторнинг фикри, устувор йўналишлари ва ҳаракатлари таҳлил қилинади”, дея таъкидлайди Руслан Адильбаев.
Банкнинг илғор маҳсулотларидан бири бу фоизсиз муддатга эга AVO Platinum кредит картасидир. Ушбу хизматни тақдим этишнинг асосий элементи ҳар бир фойдаланувчи учун максимал қулайликни таъминлашга мўлжалланган тегишли дастур ҳисобланади. Бу технология мазкур йўналишдаги етакчи мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда пухта ўйланганлиги билан аҳамиятлидир.
“Шунингдек, банк рақамли банк сифатида шакллантирилаётганига қарамай, унинг офлайн инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам муҳим. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида, энг қулай жойларда ҳар ким ўзига керакли маълумотларни олиши мумкин бўлган офислар очилади. Шундай қилиб, молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти аҳолининг кенг қатламига, жумладан, аввал рақамли банклар билан ишлаш тажрибасига эга бўлмаганларга ҳам тақдим этилади. Ишончим комилки, бундай ёндашув мижозлар базасини кенгайтиришга хизмат қилади ва бутун мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади”, — дейди AVO bank янги эгаси.
Руслан Адильбаевнинг қайд этишича, AVO bank фаолиятига тегишли замонавий банкоматлар ва картоматлар татбиқ этилиши мижозлар, айниқса, чакана савдо шохобчаларида мукаммал хизмат кўрсатишга хизмат қилиб, банк билан мулоқотнинг қулайлигини оширишга ёрдам беради.
Истиқболни кўра билиш – замонавий бизнеснинг асосий шарти
"Амалга оширилаётган ишларнинг бари узоқ йўлнинг бошланиши, холос. AVO bank ривожланиши асносида жаҳоннинг турли мамлакатларидан жалб қилинган ва Ўзбекистонда тегишли соҳада катта тажриба тўплаган юқори малакали жамоа ишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратади. Табиийки, ушбу билим ва кўникмалар туфайли банк мижозлар тажрибасини яхшилашга қаратилган фаолиятига илғор технологияларни фаол жорий этиши, шубҳасиз. Бугунги кунда AVO bank мобил иловалар, онлайн платформаларни ишлаб чиқмоқда ва такомиллаштирмоқда, бу эса банк хизматларини янада қулайлаштириб, улардан осон фойдаланиш учун замин яратади."
Янги инвесторнинг сўзларига кўра, AVO bank, шу тариқа Ўзбекистондаги мижозлар учун энг яхши молиявий хизматлар тажрибасини яратишни мақсад қилган ҳолда комплекс ривожланишга интилади.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк молиявий саводхонликка бағишланган мобил иловани ишга туширди
Ўзбекистонда банкларнинг хусусийлаштирилиши кечикиши мумкин - Fitch вакили
Имтиёзли кредитлар беришни тўхтатиш вақти келди — иқтисодчи Миркомил Холбоев