Фото: Туронбанк
"Туронбанк" акциядорлик тижорат банки Кенгаши банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 26 декабрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4а уй манзилида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:
- Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш;
- "Туронбанк" АТБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- "2023-2027 йилларда "Туронбанк" АТБнинг ривожланиш стратегияси"ни тасдиқлаш.
- "Туронбанк" акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
- "Туронбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоларини мукофотлаш тўғрисидаги Низом"га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида.
- "Туронбанк" АТБнинг манфаатлар тўқнашувини бошқариш Сиёсати"ни янги таҳрирда тасдиқлаш.
Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2023 йил 26 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: "Туронбанк" АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, www.turonbank.uz, телефонлар: +998 95 144-60-00; 202-01-01; 202-70-70.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади
Сурхондарёда МЧЖ раҳбари 11,2 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани айтилмоқда
Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди