Фото: Ўзсаноатқурилишбанк
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раисининг қурилиш материаллари саноати, электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига Юсупов Шахзод Махматмуродович тайинланди.
Ш.Юсупов 1983 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 2004 йил Қарши шаҳридаги муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бакалавр, 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичларини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Қашқадарё вилоятида Сувқурилиш ёрдамчи-ҳисобчиси сифатида бошлаган. 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тизимида фаолият юритган. 2018 йилдан 2022 йилгача "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ Ижро аппарати раҳбари ўринбосари, Ҳукумат топшириқлари бажарилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш департаменти директори лавозимларида ишлаган. Лавозимга тайинлангунга қадар - 2022 йил ноябрь ойидан бошлаб "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси янги рекорд қайд этди
Асакабанк тизимда ходимларнинг иш ҳақлари пасайтирилгани борасидаги хабарларга муносабат билдирди
Бекобод туманида фермер хўжалиги ва банк мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди