Фото: socialhousing.co.uk
"Standard & Poor’s" (S&P) халқаро рейтинг агентлиги "Огоҳсан, демак қуроллангансан" (инглиз тилида "Forewarned Is Forearmed") номли шарҳини эълон қилди. Шарҳда дунёнинг қатор мамлакатлари иқтисоди ва банк тизими бўйича қисқа таҳлил ва прогнозлар ўрин олган.
Хусусан, S&P Ўзбекистон банк тизими келгуси йилларда ҳам барқарорлигини сақлаб қолишини прогноз қилган ва буни мамлакатдаги иқтисодий ўсиш даражасининг барқарорлиги билан боғлаган. Агентлик прогнозларига кўра, иқтисодий ўсиш, ишбилармонлик муҳити ҳамда депозитларнинг кучли динамикаси банкларнинг 2023-2024 йиллардаги ижобий кўрсаткичларга эришишига сабаб бўлади. Шунингдек, мутахассислар Ўзбекистон банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 5,5 - 6,5 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилишмоқда.
Шу билан бирга, ҳисоботда иқтисодий рискларнинг баландлигича қолиши айрим ўзбек банклари бизнесининг кенгайишини, хусусан даромадлари ва молиялаштириш имкониятларини чеклайди, бу айниқса майда "ўйинчи"ларга тааллуқли, дейилган.
Агентлик мамлакат ЯИМининг йиллик ўсиш даражаси 2023-2026 йилларда 5,4 фоиз атрофида бўлишини прогноз қилмоқда ва буни банкларнинг ривожланишига яхшигина туртки (сабаб) бўлишини айтмоқда.
Ҳисоботда айтилишича Ўзбекистон пул ўтказмалари, айниқса Россиядан пул ўтказмалари ҳажмининг қисқаришидан ўзига тегишли хулосаларни чиқариб олган. Бироқ келгуси йилларда пул ўтказмалари ҳажми нормаллаша бошлайди ва Россия ҳамда бошқа давлатларга экспорт ҳажмлари ҳам ўсиб боради. Россия-Украина можароси иқтисодий кўрсаткичларни нобарқарорлашувига сабаб бўлиши мумкин бўлса-да, банк тизими келгуси 2 йилда ижобий кўрсаткичларини такрорлаб бориши айтилган.
S&P шунингдек, кредитлаш ҳажмлари 2023 йилда тахминан 22 фоизга, 2024 йилда 25 фоизга ўсишини тахмин қилган ҳамда бунда чакана кредитлашнинг улуши юқори бўлишини айтган. Шу билан бирга, автокредитлашнинг агрессив ўсиши секинлашуви ҳам прогноз қилинган. Агентлик мамлакат банк тизими активлари рентабеллиги 2023-2024 йилларда бир хил - 1,9 фоиз даражасида бўлишини айтган.
2023-2024 йилларда инфляция даражаси юқори - 9 -11 фоиз даражасида қолади. Биз ўйлаймизки, банклар ўзининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш ва янги маҳсулотларни таклиф қилиш учун рақамли трансформацияга инвестиция қилишда давом этишади. - S&P ҳисоботидан.
Агентлик мутахассислари давлат кенг миқёсда хусусийлаштириш жараёнларини давом эттиришга ишонч билдирган бўлса-да, банк тизимида қарорлар қабул қилиниши марказлашган ҳолатда қолишини, келгуси бир неча йил тизимдаги коррупция сезилувчанлиги юқори бўлиб туришини прогноз қилган. Шундай бўлса-да, хорижий "ўйинчилар"нинг келиши катта эҳтимол билан рақобатни кучайтиради, банк тизимидаги ҳолат эса бир неча йил барқарор бўлиб қолади, дейилган ҳисоботда.
Тасодифий хабарлар
Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди
Халқ банки кузатув кенгаши аъзоларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни режалаштирмоқда
"XALQ 25 QUIZ" интеллектуал ўйинларининг Андижон ва Фарғона ҳудудий босқичлари ўтказилди