Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Pressuzb / Телеграм

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган Шерзод Икромович Салиев "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Салиев меҳнат фаолиятини 2010 йилда АТ “Асакабанк”нинг инвестицион компанияси — “Asaka Investment”да мутахассис сифатида бошлаган. 2015-2017 йилларда АТ “Асакабанк”да бош мутахассис, бўлим бошлиғи, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассиси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.


×