Иллюстратив фото
Тошкент туманида йирик миқдорда кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “О.Э.” МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қорамолларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 миллиард сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк ва "Қозоғистон Экспорт-кредит агентлиги" АЖ ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 лигида эътироф этилди
Июнь ойида ҳам Марказий банк 11 та банкка жарима санкциясини қўллади