Агробанк филиалларида зилзила ҳолатлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ўтказилди

29.11.2023 12:51

1 038

Агробанкнинг Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтохур филиалларида ФВВ бўлинмалари масъул ходимлари иштирокида зилзила ҳолатларида ҳаракат қилиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлари бўлиб ўтди.

Фото: Агробанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Агробанк тизими филиалларида амалий ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Фото: Агробанк

Хусусан, шу каби тадбирлар банкнинг Шайхонтоҳур ҳамда Тошкент шаҳар филиалида бўлиб ўтди. Унда банк ходимларига ёнғин хавфсизлиги, зилзила ва унинг оқибатларига оид назарий ва амалий ўқув машғулоти ўтказилди. Машғулот Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари иштироки ва назорати остида ўтказилди.

Тактик ўқув жараёнида филиал ходимлари зилзила пайтида ва зилзиладан кейинги қутқарув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, алоқа хизмати, ёнғинга қарши курашиш ва шу каби хизматларнинг ҳаракатланиши бўйича ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда қатнашдилар.

Фото: Агробанк


Теглар:

#агробанк#зилзила

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган