Фото: Fotolia
Ўзбекистон фуқароларининг пластик карталаридан камида 300 миллиард сўм ўғирланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, блогер Никита Макаренко хабар берган.
Н.Макаренконинг айтишича, айни пайтда 2023 йилда Ўзбекистон фуқароларининг карточкаларидан пул маблағларини ўғирлаш бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган. Қайд этилишича, жиноятларнинг аксарияти хорижий давлатлардан келган жиноятчилар томонидан содир этилган.
Ўғирланган маблағларнинг умумий миқдори қарийб 300 миллиард сўм ёки 24 миллион долларни ташкил этади. Жумладан, жиноят ишлари материалларидан келиб чиққан ҳолда, “Q.P.” тизими фойдаланувчиларининг ҳисобварақларидан 57 миллиард сўм, “U” банкидан 27 миллиард сўм, “T” банкидан 28 миллиард сўм, "D" банкдан 11 миллиард сўм, “I” банкидан 4 млрд сўм ўғирланган. Қолган ҳолатлар бошқа банкларнинг карталарида содир бўлган.
"Мавжуд хавфсизлик ва текшириш тизимлари жиноятчиларнинг техник тайёргарлик даражасига бардош бера олмаслиги аниқ. Янги чора-тадбирларни, жумладан, биометрикани жорий этиш зудлик билан зарур. Барча Ўзбекистон фуқаролари ўта ҳушёр бўлишлари, икки факторли аутентификацияни ўрнатишлари ва шубҳали ҳаволаларни босмасликлари керак.", - деб таъкидлаган блогер.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон банклари 2022 йилнинг 1-чорагида 1,90 трлн. сўм соф фойда олди
Тошкентда UZCARD Forum 2023 бўлиб ўтади
Самарқанд вилоятининг 2 та туманида 2,6 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари маълум қилинди